Энштейн ва Чаплин

Альберт Эйнштейн Чарли Чаплиннинг  фильмларини яхши кўрар, бу актёрга ихлоси баланд эди.

Кунлардан бир кун у  актёрга шундай мактуб битади: «Сизга қойилман, санъатингиз ҳаммага тушунарли, Сиз келажакда буюк одам бўласиз, Эйнштейн».        

Орадан кўп ўтмай жавоб хати келади: «Мен эса Сизга қайта-қайта қойил қоламан. Сизнинг нисбийлик назариянгизни жаҳонда камдан-кам одам тушунади, лекин барибир Сиз улуғ одамсиз. Чаплин.»
Другие анекдоты
— Дада, нега келинлар оппоқ либос кийиб олишади?

— Оқ либос шод-хуррамлик белгиси.

— Ҳа-а, энди тушундим нега куёвларнинг қора кийишини.
Америкалик бир раққоса машҳур инглиз адиби Бернард Шоунинг ўткир ақлига ўзининг келишган қоматини тенг билиб, Шоуга турмушга чиқиш истагини билдирибди. 

«Жаноб Шоу, - деб бошлаганди раққоса ёзувчига йўллаган мактубини, - бир тасаввур қилинг-а, туғилажак фарзандимизда Сизнинг ақлингизу менинг гўзаллигим мужассам бўлса...»

         Шоу раққосага шундай жавоб қилган  экан:
«Худо кўрсатмасин, мабодо айтганингизнинг тескариси бўлиб қолса-чи.Ҳай-ҳай, ўтинаман Сиздан, мени тинч қўйинг...»
Машҳур юнон файласуфи Суқротдан шогирдлари сўрашибди:
- Никоҳ кўнгилдагидек бўлиши учун қандай шартлар керак?
- Бунинг учун икки нарса керак,- дебди Суқрот, - эр кар, хотин сўқир бўлиши керак.
Машҳур Америкалик ёзувчи Хемингуэй Париждаги ресторанлардан бирида коньяк ичиб ўтирарди. Бир маҳал ёнидаги барменни чақириб, қадаҳдаги ичимликни 

 «Сиз ҳам бир хўпланг» дея узатади.
- Мен ичмайман!- кескин рад қилади бармен. 

-Статистика маълумотларига қараганда, ҳар йили спиртли ичимлик туфайли қарийб бир миллион француз ажалидан бурун ўлиб кетаркан.
- Мутлақо ташвишланманг, чунки мен америкаликман.

 — Биз эрим билан таътилни ҳамиша бирга ўтказамиз. Сиз-чи? 
— Беш йил олдин эрим билан алоҳида-алоҳида дам олишга кетгандик. 
— Хўш, эрингизга маъқул бўлдими? 
— Билмадим, у ҳалиям қайтиб келгани йўқ.
Рус поэзиясининг қуёши Пушкин бир куни журнал ноширига хат йўллаб, ўзига тегишли қалам ҳақини сўрайди. Шоирга ёзилган жавоб хатида шундай саволлар бор эди: 
«Пулни душанбада олганингиз қулайроқми ёки сешанбами? Икки юз сўмнинг ҳаммасини биратўла олмоқчимисиз ёки олдин юз сўми ҳам кифоями?»Шоирнинг жавоби іисіагина эди:
«Душанба сешанбадан яхши, икки юз сўм эса юз сўмдан яхши».