Гўдак

Гўдак – умид, келажак тимсоли. Агар тушда ерда чопиб юрган гўдак кўринса, бу янгиланишни билдиради, янги инсоният аломатидир. Йиғлаётган гўдакни туш кўриш – ўнгда ўз келажагингизни хатарга дуч келишини билдиради. Тушингизда ўз фарзандингизни излаётган бўлсангиз демак, йўқолган умидни топишга ҳаракат қиласиз. Гўдакни гул юлаётганини туш кўриш – маънавий юксалишнинг аломатидир. Агар тушингизда гўдакнинг қўлидан ушлаб турган бўлсангиз, бу қийин аҳволдан чиқиб олишга ҳаракат қилишингиздан далолат беради.