Қудуқ

Қудуқ – чексизлик, сирлар, соғломлаштириш, келажакни башорат қилиш аломатидир. Тушда иссиқ чўлда қудуқни кўриш – самимий қалб эгаси бўлган кишини учратиш аломатидир. Агар тушингизда қудуқ сувига ювинаётган бўлсангиз, демак, узоқ давом этадиган ва дармонни қуритадиган касалликдан шифо топиб кетасиз. Қудуққа тушиб кетаётганингизни тушингизда кўрсангиз – яқин вақтлар ичида сиз кутилмаган ҳабардан қаттиқ ҳаяжонга тушасиз ёки қўрқиб кетасиз.
Қудуқдан юлдузни кўриш – бундай туш сизнинг шубҳасиз, омад эгаси, нима ўйласангиз ўша рўёбга ошишидан дарак беради.