Юлдуз

Юлдузлар олис истак, олий билимнинг белгисидир. Тушда учаётган юлдузни кузатаётган бўлсангиз, бу бахтли ҳаётдан, барча эзгу истакларингизнинг, ҳатто ўзингиз ишонмаган хоҳишларингизнинг рўёбга ошишидан башорат қилади. Тушда сувдаги юлдузлар шуъласини кузатиш – буюк кашфиётни аён этади. Одамга ўхшаш тирик мавжудотлар яшайдиган номаълум сайёра топилади. Туш кўрувчига бундай туш шуғулланаётган соҳада буюк кашфиёт юзага келишини англатади.
Осмонда яккаю ягона, аммо жуда ёрқин юлдуз тушингизга кирса – бу ўн йилдан сўнг сизнинг тақдирингиз бошқаларнинг ичидан ажралиб чиқишини ва янги кашф қилинган сайёра каби аҳамият касб этишини аён этади.