Балиқ

Балиқ – иккиюзламачилик, қийинчиликлар, беқарорлик рамзидир. Балиқ тутаётганлик тушга кирса – қийин аҳволдан чиқишга уринишни билдиради. Балиқларнинг тўпланиб қолганлигини тушда кўриш – тақдир ихтиёрига ўзингизни кўпам топшираверменг, йўқса, ўзингизнинг имкониятингизни бой берасиз. Тушингизда учта балиқни кўрсангиз – омадим келди деяверинг. Агар тушда балиқ еяётган бўлсангиз, кутилмаган, аммо яхши хабар оласиз. Агар сасиган балиқ тушингизга кирса – кутилмаган овозалар туфайли сизнинг эътиборли киши билан муносабатларингиз бузилади.