Тишлар

Тишлар ҳаётий қувват, кечинмалар тимсолидир. Тушингизда тишингизни қандай суғураётганликларини кўриш – ўнгда яқинларингиздан бирини йўқотишдан қўрқаётганингиз белгисидир. Тушда чириган ва емирилаётган тишларни кўриш – касалликларни, соғлиқда муаммолар пайдо бўлишини билдиради. Оғриётган тиш тушга кирса – бу сизнинг шахсий муаммолар билан шуғулланишингиз кераклигидан хабар беради.