Сув

Сув – ҳаёт тимсоли. Агар тушда катта шар ичида тоза шаффоф сув кўрсангиз – бу туш қишлоқ хўжалиги ишларига кўп фойда келтирадиган яхши об-ҳаво бўлишидан дарак беради.
Тушда сув ичаётиб идишнинг тагидаги пашшага кўзингиз тушса – бу ўнгда жамиятнинг кайфиятини, эртанги кунга ишончини ўзгартириб юборадиган суд жараёнини, судлашишни ёки туҳматни билдиради.
Сув остида сайёр қилиш ва дельфинлар билан суҳбатлашиш – бундай туш сизнинг илгари миллатга номаълум бўлган янги дунёни очишингиздан далолат беради.
Кучли мавжланаётган сувни тушда кўриш – бу янги кашфиётлар ва мураккаб тажрибаларни амалга ошириш учун янги таълимот ёки фан, қулай давр вужудга келганлигининг аломатидир.