Калит

Калит муаммоларни ҳал этиш борасидаги изланишлар, муаммоларни бирмунча осон йўллар билан ҳал этиш истагини билдиради.
Агар тушда калит топиб олсангиз – сизни буюк ишлар кутаётганлигини белгисидир. Тўғрироғи, сиз хизмат пиллапояларидан шундай кўтариласизки, оқибатла ўз оилангизни муҳтожлик кўрмай яшашини таъмин этасиз. Агар калитлар боғлами тушингизга кирсА, бу унчалик узоқ бўлмаган вақт ичида кўплаб мамлакатларга ажойиб саёҳатларга чиқишингиз имкони пайдо бўлади. Тушда иккита калит кўриш – воқеаларнинг кутилмаганда ўзгаришидан далолат.