Йўл

Тушда бўш кўча бўйлаб бораётганлик – ҳақиқий ҳаётда сиз ниманидир жон-жаҳдингиз билан яшираётганлигингиз белгиси. Бу беҳуда. Фақат қандайдир одамнинг ишингизга аралашувига сизга ёрдам беради.
Тушда йўл қуриш – келгусида сиз буюк кашфиёт қилиб кўп кишиларнинг ҳурматини қозонишингизни билдиради.
Бирваракай учта параллел йўлни тушда кўрсангиз, бу сизнинг айбингиз билан автомобил тўқнашуви содир бўлишининг аломатидир.
Тушда эгри бугри йўлни кўриш – бу сизнинг келгуси ҳаётингиз барқарор бўлмаслигидир. Эҳтимол бундай туш сиз яшаётган давлат ҳокимиятининг тепасида тажрибасиз киши турганлигини билдиради.
Тушда тор кўчани кўриш – яхши аломат. Сиз тўғри йўлдан, гарчи у бошқа кишиларнинг йўлидан фарқ қилса ҳам кетаяпсиз. Бундай туш сизнинг порлоқ, ўзига хос шахс, ўз ҳаётингизда катта муваффақиятларга эришишингиздан шоҳидлик беради.