Илон

Илон – одамнинг гуноҳга ботиши, ёвузлик, маккорлик тимсолидир. Қора, улкан илон туш кўринса, бу беқиёс ёвузликдан далолат беради. ҳассага ўралган илон тушингизда кўринса, ҳақиқатни яшириб турган ёвузликжан аён этади. Халқалар билан ўралган илон тушга кирса – бу сизга хуфиёна ёмон ниятдаги киши борлигидан далолат беради. агар тушингизда сизга илон ҳужум қилаётган бўлса, демак, мусибат ва муҳтожликни бошингиздан кечирасиз. Тушингизда илонни ўлдирсангиз – ўнгда душманингиздан қутуласиз. Бир неча бошли илон тушга кирса – огоҳ бўлинг, сиз ғоят зўр алдовнинг қурбони бўлиб қолишингиз мумкин.
Туман ичида ғойиб бўлган илон шаклини тушда кўриш – ядро хавфи белгисидир, балки ядро ракетаси бўлиши ҳам мумкин. Агар тушингизда илон сизга қараб турганини ҳис этаётган бўлсангиз, демак, сизга жуда эътиборли ва шафқатсиз одамлар тикилиб қараётган бўлади.