II Жаҳон урушида нацистлар чивинлардан фойдаланмоқчи бўлишган

Қўшилди: 17 феврал 2014 10:58
Кўрилди: 13690
Комментарии: 0
II Жаҳон урушида нацистлар чивинлардан фойдаланмоқчи бўлишган
Германиялик биолог нацистлар иккини жаҳон уришида чивинлардан қурол сифатида фойдаланмоқчи бўлганини тасдиқловчи далилилар топганини айтмоқда. 

Тюбинген университети олими Рейнхардт Дахау лагердаги тадқиқот ишлари бўлимидаги архивларни ўрганиб чиқди. 

Унинг айтишича, олимлар безгак касалиги билан заҳарланиб, касалликни тарқатиш имкони бўлган чивинни излашган, улар заҳарларган чивинни душман ҳудудига ташлаб, аҳолини йўқ қилиш режасини тузишган. Аммо иккинчи жаҳон урушининг ярмидан катта йўқотишларга учраган нацистлар ўз режаларини амалга ошира олишмаган.

Олимлар сувсиз, озиқ-овқатсиз 4 кунгача яшай оладиган чивинлар билан қизиқишган. Улар шундай чивинларни заҳарлаб, душман ҳудудига самолёт орқали ташлаб кетиш ниятида бўлишган. Тадқиқотлар эса Генрих Риммлер буйруғи билан ташкил қилинган Дахау лагери асирларида ўтказилган. 

Шунинглек, Рейнхардтнинг ўзи чивинлар ҳеч қачон қурол сифатида ишлатилмаганини айтмоқда. У Дахау лагери олимларининг тажрибасиз бўлишганини таъкидламоқда. 

Тарихчи Франк Сноуден ўз китобида ёзишича, энтомолог Эрих Мартин немис ҳарбийларига Рим учун бўлган жангда безгак чивинидан фойдаланишни маслаҳат берган. Буни исботловчи далиллар эса ҳозиргача топилмаган, аммо мақолада ёзилишча, агар безгак чивинларидан фойдаланилганда иттифоқ ҳарбийлари безгакка қарши эмланган бўлар эди.