«Бунёдкор» «Барселона» тарбияланувчиси билан шартнома тузди

Қўшилди: 15 феврал 2014 11:57
Кўрилди: 3968
Комментарии: 4
«Бунёдкор» «Барселона» тарбияланувчиси билан шартнома тузди
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси испаниялик 26 ёшли ярим ҳимоячи Карлес Кото билан шартнома имзолади.

Ушбу ярим ҳимоячи 2001-2007 йиллар оралиғида Каталониянинг “Барселона” футбол мактабида таҳсил олган. Профессионал фаолиятини Бельгиянинг “Мускрон” жамоасида бошлаган. Кейинчалик Испаниянинг “Севилья” ва “Бенидорм”, Кипрнинг “Анортосис”, Грузиянинг “Динамо” Тбилиси ва Белоруссиянинг “Динамо” Минск жамоаларида фаолият олиб борган. Шунингдек, Испания U-16 ва U-19 терма жамоаларида ҳам бир неча учрашувларда иштирок этган.

Карлес Кото асосан ўнг қанот ярим ҳимоясида тўп тепади. Шунингдек, марказий ярим ҳимоячи сифатида плеймекерлик қобилиятига ҳам эга.
Гость
Гость
17 май 2016 12:26
Гость
Гость
17 май 2016 12:26
Гость
Гость
17 феврал 2014 13:18
Гость
Гость
15 феврал 2014 13:03
"Профессионал фаолиятини Бельгиянинг “Мускрон” жамоасида бошлаган. Кейинчалик Испаниянинг “Севилья” ва “Бенидорм”, Кипрнинг “Анортосис”, Грузиянинг “Динамо” Тбилиси ва Белоруссиянинг “Динамо” Минск жамоаларида фаолият олиб борган. Шунингдек, Испания U-16 ва U-19 терма жамоаларида ҳам бир неча учрашувларда иштирок этган."- bu jamoalarda o'ynashni eplay olmaganidan keyin Bunyodkor pulini sovurib uni bu yerga olib kelgan