Тадбиркорларга халқаро муносабатларни йўлга қўйишда кўмаклашадиган янги Ассоциация иш бошлади

Қўшилди: 07 феврал 2014 14:21
Кўрилди: 4720
Комментарии: 1
Тадбиркорларга халқаро муносабатларни йўлга қўйишда кўмаклашадиган янги Ассоциация иш бошлади
6 феврал куни Тошкентда Халқаро бизнес ва технологиялар Ассоциацияси (AMBiT) иш бошлади.

Янги Ассоциация China Leasing Group, International Business And Travel МЧЖ ҚК, Technoplaza Leasing МЧЖ ҳамда Chamber Invest Group МЧЖлар муассислигида иш бошлади.

Янги уюшма 2013 йилда Адлия Вазирлигида рўйҳатдан ўтган бўлсада, ўз фаолиятини 2014 йилда бошлади. Ўтган давр мобайнида AMBiT ўз фаолиятини йўлга қўйиш борасидаги ташкилий ишлар билан шуғулланди.

Ассоциациядан берилган маълумотларга кўра, AMBiT нотижорат ташкилот бўлиб, у тадбиркорларга ҳорижий ҳамкорлар билан муносабатларни йўлга қўйиш учун қўшимча имкониятлар яратади. Ассоциациянинг асосий мақсади ўз аъзолари ва ҳамкорларига бизнесларини технологик жиҳатдан ривожлантириш ҳамда уларни халқаро даражада бошқариш каби малакаларини оширишда амалий кўмаклар беришдан иборат.

AMBiT мақсад ва вазифалари замонавий технология ва ускунлар жалб қилишга кўмаклашиш, бошқарув ходимларининг малакаларини ошириш, маҳсулот ва хизматлар сифатини ошириш учун халқаро тажрибани олиб кириш, аъзолар ва ҳамкорлар ўртасидаги кўприк ташкил этишдан иборат.
 
Ассоциация аъзолари - фаолияти ҳорижий мамлакатларга чиқиш ёки экспорт ҳажмини ошириш билан боғлиқ бўлган тадбиркорлик субъектлари ва компаниялар ҳисобланади.
 
Ҳозирги кунда Ассоциация бутун дунё бўйлаб мингдан ортиқ етакчи заводлар, 30 дан ортиқ Ўзбекистон ва ҳорижий банк ва лизинг компаниялар, 40 та логистика ҳамда 30 та бизнес туризм ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларни йўлга қўйган. Унда шунингдек, 45 та ўзбек ва ҳориж ННТ, палата ва уюшмалар билан ҳамкорликлар ўрнатилган. 
Гость
Гость
16 декабр 2014 10:14
Bu kompaniya. Ishlab chiqarish uskunalarinixam olib kelib beradimi