2022 йилдаги Қишки Олимпиадага футбол “таҳдид” солмоқда

Қўшилди: 12 ноябр 2013 09:50
Кўрилди: 1124
Комментарии: 0
2022 йилдаги Қишки Олимпиадага футбол “таҳдид” солмоқда
Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) ва Халқаро чанғи федерацияси (FIS) 2022 йилда ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатини қиш мавсумига кўчиришга қатъиян қарши чиқди.

FIS раҳбари Жанфранко Каспер ва ХОҚнинг янги президенти Томас Бах, агар 2022 йилги футбол форуми ташкилотчи мамлакат бўлган Қатардаги ўзига хос иқлим шароитлари туфайли қиш мавсумига кўчириладиган бўлса, бу ҳомийлар ва томошабинларнинг 2022 йилда бўлиб ўтадиган Олимпиадага қизиқишига салбий таъсир кўрсатади, деган фикрда. Қайд этиб ўтамиз, 2022 йилги Қишки Олимпиада пойтахти 2015 йил ёзида эълон қилинади. 
Ҳозир FIS бошқа қишки ўйинлар федерациялари билан бирга футбол турнирини ўтказишнинг анъанавий муддатларини ўзгартирмаслик илтимоси билан ФИФАга мурожаат қилмоқчи.