Сибир жазирама саҳрога айланиши мумкин

Қўшилди: 14 август 2013 17:32
Кўрилди: 16923
Комментарии: 0
Сибир жазирама саҳрога айланиши мумкин
Олимлар яқин 10 йилликлар ичида Россияга экологик ҳалокат таҳдид солаётганини таъкидламоқда.
Уларга кўра, 50 йилдан сўнг Сибир саҳрога айланиши мумкин. Олимларнинг фикрича, 2020 йилга келиб Россиянинг катта қисмини эгаллаб турган абадий музликлар сезиларли даражада қисқаради. Музликларнинг эриши уйларнинг вайрон бўлишига ва йўлларнинг ювилиб кетишига олиб келади, деб ёзади “РБК daily”. 

«Музликларнинг эриши иқтисодий тангликни келтириб чиқариши мумкин. Бутун инфратузилма – бинолар, иншоотлар, коммуникациялар – деформацияга учраб, аста-секин вайрон бўалди, чунки улар музлаган тупроқни ҳисобга олган ҳолда барпо этилган», - дейди МДУ география факультетининг етакчи илмий ходими Юрий Баду. 

Бошқа бир олим эса Сибирда бепаён чўллар пайдо бўлишини таъкидламоқда. Буларнинг ҳаммаси Гольфстрим оқимининг тўхташи мумкинлиги билан боғлиқ.