GAPim ўзбек мессенжери WhatsApp ўрнини босмоқчи

Қўшилди: 05 феврал 2014 20:34
Кўрилди: 5965
Комментарии: 3
GAPim ўзбек мессенжери WhatsApp ўрнини босмоқчи
Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Дастурий маҳсулотлар ва қурилмавий-дастурий мажмуалар ишлаб чиқиш маркази телефонда ва компьютерда бирдек фойдаланса бўладиган GAPim мессенжерини яратди.
 
Маълумот ва онлайн хабарлар алмашиш миллий ахборот тизими реал вақтда матнли хабарлар алмашишга мўлжалланган, бу ҳақда bezoom.uz хабар бермоқда.

Лойиҳанинг асосий мақсади локал ва корпоратив тармоқларда ҳамда Интернет тармоғида маҳаллий хизмат кўринишида ташкил этилган тезкор хабарларни алмашиш миллий тизимини яратишдан иборат. Ушбу тизим классик алоқа тизимларининг алтернатив варианти бўлиб, фойдаланувчиларга арзон ва қулай мулоқот қилиш имкониятини беради.

Мессенжер Windows ва Linux операцион тизимлари фойдаланувчилари ўртасида Интернет орқали ўзаро мулоқот қилиш имконини беради. Унда нафақат хабар алмашиш, балки файллар алмашиш, конференциялар ташкил қилиш, қўнғироқлар амалга ошириш мумкин. GAPim'да ҳозирги вақтгача 100га яқин фойдаланувчи рўйхатдан ўтган.
 
Mamur
Mamur
27 феврал 2014 17:08
"GAPim'да ҳозирги вақтгача 100га яқин фойдаланувчи рўйхатдан ўтган." ва булар хаммаси ушбу лойихани юргизувчи ходимлар! Биз худди Европада яшаб юргандай, бундай хабарларни 2 тийинлик киммати бормикин! Бизлар учун!
Гость
Гость
09 феврал 2014 19:32
Manimcha bu XMPP klient  WhatsApp-ga yaqin ham kelmaydi! U oddiy xmpp vazifalarni bajaradi va oddiy xmpp-serverda ishlidi. Unda video aloqa, audio aloqa va boshqa narsalar afsuski yoq.   WhatsAppga teng bolish uchun kamida quydagi dastur darajasida bolish kerak ----> http://file.nnm.uz/?d=52F791051
Гость
Гость
09 феврал 2014 12:52
axir bu tayor dvijok ku,  Netbridge mesengere o`zbekistonda ilk bora chiqdi xabarilar bomagan bosa, Bestsoftda 2 chi o`rinni egalladi