Beeline “фирибгарлик CMC”лар ҳақида огоҳлантирди

Қўшилди: 31 январ 2014 12:03
Кўрилди: 14760
Комментарии: 0
Beeline “фирибгарлик CMC”лар ҳақида огоҳлантирди
Beeline мобил оператори хизматидан фойдаланувчи абонентларнинг аксарияти чет эл рақамларидан қайтиб қўнғироқ қилиш илтимоси билан юборилган СМС хабарлар олишмоқда. 

Газета.уз нашрининг хабар беришича, хабар +371-20-891 рақами билан бошланган абонентлардан “Ўз ютуғингизни тасдиқлаш учун бизга қўнғироқ қилинг” (Позвоните нам, чтобы подтвердить свой выигрыш) ҳамда “Менга зудлик билан қўнғироқ қилинг” (Позвоните мне сейчас срочно пожалуйста) матни билан келмоқда.  

Beeline ўзининг Facebook’даги расмий саҳифасида абонентларни ҳушёр бўлишга чақирган.

“Фирибгарларнинг ҳаракатлари натижасида Сиз шахсий маълумотларингизни, пул маблағларингизни йўқотишингиз ёки зарарли дастурларни мобил мосламангизга юклаб олишингиз ҳамда спам-варақларга тушиб қолишингиз мумкин. Шу қабилидаги СМСларга зинҳор жавоб берманг ва уларни зудлик билан ўчириб ташланг”,- дейилади Beeline хабарида.