2013 йилда “Beeline”нинг “Onlayn konsultant” чатида абонентлар сўрови сони 10 фоизга ошди

Қўшилди: 28 январ 2014 12:36
Кўрилди: 3351
Комментарии: 2
2013 йилда “Beeline”нинг “Onlayn konsultant” чатида абонентлар сўрови сони 10 фоизга ошди
“Beeline” алоқа оператори “Onlayn-konsultant” хизматининг 2013 йилдаги ишларини сарҳисоб қилди.
 
Ўтган йил давомида Call-маркази мутахассислари томонидан абонентларнинг сўровига чат орқали хизмат кўрсатиш сони 10 фоизга ошди. 

Буни шарҳлар экан, “Unitel”нинг мижозларга хизмат кўрсатиш хизматининг раҳбари Людмила Чайковская қуйидагиларни қайд этди: “2013 йилда бизнинг Call-марказимиз 70 миллиондан ортиқ қўнғироқларни қабул қилди, ва биз операторлар орасида биринчи бўлиб абонентларимизга операторлар билан тез алоқа учун муқобил каналлар таъминлаб берганимиздан хурсандмиз. Ишонаман, онлайн чатнинг оммабоплиги бундан кейин ҳам янада ошиб боради”.

Эслатиб ўтамиз, 2011 йилнинг сентябр ойида “Beeline” абонент сўровларига тезлик билан хизмат кўрсатиш учун янги алоқа каналини ишга туширди.

Компаниянинг “Online- konsultant” хизмати суткасига 24 соат муроажаатлар қабул қилади.
Гость
Гость
28 январ 2014 15:29
2013 yilda 70 miliondan ortiq qungiroqlarni 69 milioni narxni qimmatligidan i aloqani yaxwi emasligidan tochni shikoyat qilib telfon qilgan ....
Гость
Гость
28 январ 2014 13:38
ochilgan payti umuman ishlamasdi, javobni bir soat kutardik, xozir sinab ko'rmapman lekin barbir beeline internet sifati va narxlari bilan dabdala