«Геолог. Ўлимданда кучли» фильмининг трейлери тақдим этилди (ВИДЕО)

Қўшилди: 25 январ 2014 13:01
Кўрилди: 9183
Комментарии: 1
«Геолог. Ўлимданда кучли» фильмининг трейлери тақдим этилди (ВИДЕО)
Аввалги хабарларимизда 2014 йилнингбаҳор ойларида Тошкентда ўзбек-россиялик киноижодкорлар томонидан яратилган «Геолог. Ўлимданда кучли» картинасининг тақдимоти  бир вақтнинг ўзида ҳам Москвада ҳам Нью-Йоркда бўлиб  ўтиши ҳақида хабар берган эдик. 

Шу кунларда ижтимоий тармоқда  “Геолог”фильмининг трейлери тақдим этилди.




Маълумотларга кўра суратга олиш ишларининг биринчи ярми Ўзбекистонда, иккинчи ярми эса Россиянинг Перм ўлкасида бўлиб ўтди.

Фильм ҳодисалари 1960 йилларда Россияда бўлиб ўтади. Икки нафар ўзбек талабаси Новосибирскка амалиёт ўтагани боради ва уларнинг зерикарли амалиёт жараёнлари ўлим остонасидаги саргузаштга айланади. Фильм ҳаётий воқеага асосланган.

Фильмда бир вақтнинг ўзида ўзбек ва россиялик актёрларини кўриш мумкин. Хусусан, актёрларимиз Бобур Йўлдошев ва Адиз Ражабовлар бош қаҳрамон сиймосини яратишган.

Ижодкорларнинг сўзларига қараганда, «Геолог» DolbyDigital 5.1 форматида суратга олинган бўлиб, Ўзбекистондаги илк продюссерлик лойиҳаси ҳисобланади.

Лойиҳа муаллифлари сифатида продюсер Ойбек Абдушукуров ва Мухлиса Азизовалар иштирок этишди. Фильм режиссёри – Дилмурод Масаидов.
 
Гость
Гость
31 январ 2014 00:08
bemani film, rossiyada buni umuman ko'rishmasa kerak, uzbdagi rusladan pul ishlayman deb o'ylayapti shekill bechorani zara qilgani qoladi !!!