QIWI тизими билан “Beeline”нинг ҳисоб тўлдириш имконияти кенгайди

Қўшилди: 24 январ 2014 15:33
Кўрилди: 14532
Комментарии: 1
QIWI тизими билан “Beeline”нинг ҳисоб тўлдириш имконияти кенгайди
Мазкур тизим билан “Beeline” абонентлари ўз ҳисобларини дунёнинг исталган нуқтасидан тўлдира оладилар. 

Ўзбекистоннинг йирик алоқа оператори “Beeline” “Чет элда тўлов” хизмати бўйича пул маблағларини қабул қилиш тармоғи кенгайгани ҳақида хабар беради. QIWI тўлов тизими дунёнинг ҳоҳлаган нуқтасидан тўловларни www.qiwi.ru сайти, ёки смартфон ва планшетлардаги қулай илова орқали қабул қилиш учун компаниянинг ҳамкорлик тармоғига қўшилди.

“Ўз балансини назорат қилган ҳолда доимо алоқада бўлиш ва бирорта ҳам муҳим қўнғироқни ўтказиб юбормаслик – компания абонентлари учун аъло даражадаги хизмат, — дея шарҳлайди “Unitel”нинг оммавий бозордаги сотувлар бўйича директори Максим Ефремов. — QIWIнинг шаҳобча ва терминаллари сони юз мингдан кўп, шунинг учун бу тизимнинг осон ва қулайлиги биз тарафдан айниқса юксак тарзда қадрланади, тизимнинг терминаллари орқали тўлов эса комиссиясиз амалга оширилади”.

Россия, Қозоғистон, Молдова, Руминия, Белоруссия, АҚШ, Бразилия, Иордания ҳудудларида мавжуд бўлган QIWI тўлов тизимини юксак технологиклиги ва осон вазифадорлиги ажратиб туради. QIWI терминаллари ва Visa QIWI Wallet элекртон ҳамёни орқали 54 мингдан ортиқ провайдерларнинг хизматларини тўлаш мумкин. Виртуал карталарни чиқарган Visa тўлов тизими билан биргаликда QIWI тармоқда харидларни бажариш имконини берадиган биринчи тўлов хизматига айланди. 

Ҳисобни тўлдириш учун “Beeline” абонентлари QIWI тизимида рўйҳатдан ўтишлари ва мавжуд QIWI ҳамёнидан фойдаланишлари зарур бўлади. 
Гость
Гость
01 феврал 2014 15:44
beeline dan qiwi koshelokni tuldirsa buladimi?