«Yangi intellekt – 2013» танлови ғолиблари аниқланди

Қўшилди: 12 ноябр 2013 09:22
Кўрилди: 1364
Комментарии: 0
«Yangi intellekt – 2013» танлови ғолиблари аниқланди
8 ноябр куни интеллектуал мулк агентлиги томонидан ўтказилган «Yangi intellekt – 2013»  танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Агентлик республикада ихтирочилик ва илмий-техникавий ижодиётни рағбатлантириш, инновацион фаолиятни ривожлантириш, янги техника, технология ва рақобатбардош маҳсулотларни яратишга кўмаклашиш, илғор технологияларни тадбиқ этиш, ихтирочилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, энг яхши интеллектуал мулк объектларини аниқлаш ва ҳуқуқ эгаларини мукофотлаш мақсадида ихтиро “Yangi intellekt – 2013” энг яхши интеллектуал мулк объекти учун йиллик танлови ўтказилишини эълон қилган эди.

Танлов жорий йилнинг 27 майидан 25 октябрига қадар 3 босқичда ўтказилиб, унда иштирок этиш учун 141 та талабнома қабул қилинди. Бу кўрсатгич ўтган йилги давр билан таққослаганда 4,7 баробар кўп. Шуниндек, агентликнинг расмий веб-сайтига жорий йилнинг 7 октябридан 20 октябрига қадар танлаб олинган, яъни ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси йўналишлари бўйича 10 тадан ва дастурий маҳсулотлар йўналиши бўйича барча келиб тушган талабномалар он-лайн овоз бериш учун қўйилди.

Комиссия қарори ва он-лайн овоз бериш йўли орқали тўпланган баллар асосида ғолиблар аниқланди.

Унга кўра 2013 йилнинг “Энг яхши ихтироси” номинациясида 1-ўрин Сулфид-мисли консентратларни қайтарувчи печда эритиш усули учун (“Фан ва тараққиёт” илмий технологик мажмуа ДУК, “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” ОАЖ, “НТЦ Композит” МCҲЖ)га берилди.

2013 йилнинг “Энг яхши фойдали модели” номинациясида 1-ўрин. Дискли трибометр учун Абу Райҳон Беруний номли Тошкент давлат техника университетига насиб этди.

2013 йилнинг “Энг яхши саноат намунаси” номинациясида бош ўрин “Стол ясатиш учун тўплам” учун “Совпластиал” ОАЖга берилди.

2013 йилнинг “Энг яхши дастурий маҳсулотлар” номинациясида ғолиблик Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона Қўмитасининг “Божхона қонунчилигининг бузилишлари” автоматлаштирилган ахборот тизими учун берилди.

Танлов ғолибларига мукофотлар Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк томонидан биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар учун пул мукофотлари, дипломлар топширилади.