Иброҳимович: "Боррусия"га текинга ўтаман (ВИДЕО)

Қўшилди: 14 январ 2014 17:24
Кўрилди: 2033
Комментарии: 0
Иброҳимович: "Боррусия"га текинга ўтаман (ВИДЕО)
Кеча FIFA томонидан ўтказилган тақдирлаш маросими бошланишидан аввал  “ПСЖ” ҳужумчиси Златан Иброҳимович “Боруссия” жамосига текинга ўтишини айтди. Албатта, ҳазил тариқасида.

Камера олдида интервью бераётган Златан олдига “Боруссия” мураббийи Юрген Клопп  келади.

Суҳбат шундай давом этди:  

Иброҳимович: Қачон мени Дортмундга таклиф қиласиз?
Клопп: Қўйсенгчи, бу учун мен бутун жамоани сотиб юборишим керак.
Иброҳимович: йўқ, мен текинга ўтаман
Клопп: йўғе, текинга ўтасан? Келишдик! У нима деганини ҳамма эшитдими?



Иброҳимович шунингдек, “Боруссия” ўийиндан завқланишини, клуб ўз устида кўп ишлайдиган жамоа эканлигини ва шу сабаб “Боруссия” катта ютуқларга эришаётганини айтиб ўтди.