«Олтин тўп» Роналдуга топширилди

Қўшилди: 14 январ 2014 00:32
Кўрилди: 2179
Комментарии: 0
«Олтин тўп» Роналдуга топширилди
Швейцариянинг Цюрихида FIFA'нинг 2013 йил якунларига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда 2013 йилнинг якунлари сарҳисоб қилинди.

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз фаолияти давомида ФИФАнинг иккинчи «Олтин тўпи»ни қўлга киритди. У 13 январ куни бўлиб ўтган тантанали маросимда 2013 йилнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди.

2013 йилда Роналду 60 та ўйиндаги 69 та голга муаллифлик қилди. Илк «Олтин тўп»ни футболчи 2008 йилда «Манчестер Юнайтед» таркибида қўлга киритган.

2013 йилнинг энг яхши футболчилари номига «Барселона» хужумчиси Лионель Месси ва Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Франк Рибери даъвогарлик қилишди. Энг чиройли гол мукофотини Швеция терма жамоаси форварди Златан Ибрагимович қўлга киритди.
 
Демак, ғолибларнинг тўлиқ рўйҳати билан танишинг:

2013 йилнинг рамзий терма жамоаси:  Филипп Лам, Серхио Рамос, Тиаго Силва, Дани Алвес, Иньеста, Хави  Рибери,  Роналду, Ибрагимович, Месси;

Йилнинг энг яхши аёллар футболи мураббийи : Сильвия Нейд - Германия терма жамоаси бош мураббийи;

Йилнинг энг яхши мураббийи- Юпп Хайнкес (Германия);

"Fair Play" совриндори - Афғонистон терма жамоаси; 

Энг чиройли гол - Пушкаш совриндори – Ибрагимович (Англия дарвозасига киритган голи учун);

Фаҳрий "Олтин тўп" - Пеле;

Йилнинг энг яхши аёллар футболчиси  -   Ангер (Германия);

Йилнинг энг яхши футболчиси- Криштиану Роналду (Португалия).