Октябрда Тошкентда 9-пахта ярмаркаси ўтказилади

Қўшилди: 14 август 2013 17:30
Кўрилди: 15873
Комментарии: 0
Октябрда Тошкентда 9-пахта ярмаркаси ўтказилади
Шу йилнинг 16-17 октябрь кунлари Тошкентда 9-Халқаро пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бўлиб ўтади. Ташкилотчилар берган маълумотга кўра, тадбир давомида қатор давра суҳбатлари, шунингдек ўзбек пахта хомашёсини сотишдан манфаатдор бўлган томонлар ўртасида икки томонлама музокаралар ўтказилади. 

Меҳмонлар Республика товар-хомашё биржасининг пахта сотиш бўйича савдо сессиясида бевосита қатнашиши мумкин. Бундан ташқари, уларга пахта етказиб бериш бўйича шартномаларни тузиш ҳамда оқ олтин савдоси соҳасидаги узоқ муддатли ишбилармонлик муносабатларини ривожлантириш имконияти ҳам тақдим этилади. 

Жаҳон пахта бозорининг ривожланиш истиқболларига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ярмарканинг марказий воқеаларидан бирига айланади. Унда хорижнинг жаҳон пахта ва тўқимачлик саноати экспертлари ўзларининг маърузалари билан чиқади.