AFC U-22. Ўзбекистон Хитой устидан иродали ғалабага эришди

Қўшилди: 12 январ 2014 20:13
Кўрилди: 2036
Комментарии: 1
AFC U-22. Ўзбекистон  Хитой устидан иродали ғалабага эришди
Бугун Ўзбекистон (U-22) терма жамоаси Осиё чемпионатидаги биринчи ўйинини ўтказди.  “Д” гуруҳидан жой олган термамиз биринчи учрашувда Хитой терма жамоаси устидан иродали ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимнинг 34 дақиқасида Чаошенг ҳисобни очган бўлса, 90 дақиқада Егор Кримец ҳисобни тенглаштирди.  Иккинчи бўлибда катта устунликка эга бўлган жамоамиз қўшиб берилган 3 дақиқада эса ғалаба топини киритишга эришди. Голга Игор Сергеев муаллифлик қилди.

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати

Ўзбекистон - Хитой — 2:1
Голлар: Егор Кримец (90+1), Игорь Сергеев (90+3) - Чаошенг (34).

 Жамоамиз мусобақадаги иккинчи учрашувини 14 январ куни Ироқ жамоасига қарши ўтказади.  Учрашув Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.

BoBuR
BoBuR
12 январ 2014 21:41
Ajoyib o'yin GaP Yooo