Азиза Ҳалилова: « Шаҳзодаларга ишонмайман »

Қўшилди: 02 январ 2014 11:55
Кўрилди: 24633
Комментарии: 14
Азиза Ҳалилова: « Шаҳзодаларга ишонмайман »
Мамлакатимизда моделлик бизнесининг ривожланиши 1997 йилларга тўғри келади.
Айнан мана шу даврда Ўзбекистонда илк моделлик агентликлари пайдо бўла бошлади. Ҳозирги кунга келиб мамлакатимизда ўнлаб ана шундай ташкилотлар фаолият юритмоқда. Бу соҳа ҳали у қадар ривожланиб улгурмаган бўлсада,  юртимиздан ташқарига, жаҳон даражасига чиқа олган моделларимиз йўқ эмас.
Улардан бири  машҳур компанияларнинг реклама роликларида иштирок этиб келаётган Азиза Ҳалиловадир. Унинг “Nokia”, “Coca-Cola”, “Nestle Milk”, “Maxis” ва “Umobile”, “Honda”, “Formula-1”, шунингдек, Малайзиянинг ”The  Gardens Hotel ”, “Boulevard” меҳмонхоналарининг реклама роликларида иштирок этганлигини аксариятимиз гувоҳи бўлганмиз.



Мана уч йилдирки Азиза Малайзияда таҳсил олмоқда. Унгача модель Ўзбекистонда машҳурликка эришган. Ўз фаолияти давомида хонандаликка ҳам қўл урган Азиза сўнгги йилларда фақат ҳорижда моделлик фаолиятини давом эттирмоқда.
Биз Азиза билан боғланиб, унинг режалари ва 2013 йил ўтказилган Miss World танлови ҳақидаги  фирклари билан қизиқдик.

Азиза, моделлик соҳасида жаҳон даражасига чиқа олдингиз, қандай қилиб бундай ютуқларга эришдингиз?      
     
-    Биласизми, аслида жаҳон даражасидаги модель бўлиш  ниятим йўқ эди. Мен Малайзияга Тошкентдаги лицейни тугатиб, Университетда таҳсил олиш учун келгандим. Аммо ўзим истаган севимли касбим билан шуғулланаман деб асло ўйламагандим. Ўқиш даври бошлангач, мендан университет рекламасида суратга тушишни таклиф қилишди.   Ҳаммаси шундан  бошланди. Вақт ўтгач менга кетма-кет таклифлар туша бошлади. Кейинчалик эса ўзим бўш вақтимда кастингларда қатнашдим ва ўз портфолиомни яратдим.



Сиз Малайзияга кетишингиздан аввал  Ўзбекистон шоу-бизнесида катта карьера қилиш имкониятига эга эдингиз. Сиз эса ўқишни танладингиз...


-    Ҳа, айнан шундай. Мен мусиқа ва кино санъатини жуда яхши кўраман, аммо ўша пайт мен учун ўқиш муҳимроқ эди.



Бу йили Филипинда ўтказилган “Miss World” танловида ўзбекистонлик Раҳима Ғаниева иштирок этганидан хабарингиз бўлса керак. Негадир бу танловда сизни кўрмадик, ҳар ҳолда моделлик бизнесида катта тажрибага эгасиз?

-    Билишимча, бир неча йилдан буён “Ўзбекистон гўзали” танлови ўтказилмаяпти.  Албатта,  мен юртим шарафини бу танловда ҳимоя қилиш имкони бўлганида жуда ҳам ҳурсанд бўлган бўлардим. иштирокчимизга келсак, фикримча, у бу танловда иштирок этишга етарлича тайёр бўлмаган.

Раҳима Ғаниева билан шахсан танишмисизлар?


-    Афсуски йўқ,  танловгача у ҳақида эшитмаганман.



Келгуси режаларингизга ҳам тўхталсангиз?

-    Ўқишни тугатиб, ёзги таътилни одатга кўра оилам билан Ўзбекистонда ўтказмоқчиман, қолгани эса ҳозирча сирлигича қолақолсин.

Ўзбек шоу бизнесига қайтиш режангизда борми?

  -  Ҳа, албатта. Ўтган йили ёзда Ўзбекистонда бўлганимда кинога тушиш таклифи бўлган эди. Бироқ суратга олишнинг ишлари куз фаслида бўлиб ўтиши менга тўғри келмади.

Сир бўлмаса таклиф қайси фильмга бўлди?

-    Фильм номини айта олмайман. Таклиф “Замин” ва “Ўзбекфильм” киностудияларидан бўлганини айтишим мумкин.



Шахсий ҳаётингизда орзуингиздаги шаҳзодангизни учратдингизми?

-    Ростини айтсам, шаҳзодаларга ишонмайман. Ҳозирча ҳаётдаги жуфтимни учратганимча йўқ, аммо улар учун кастинг бошлаб юборилган (кулади)

Демак, шахсий ҳаёт қуриш борасидаги ҳаракатларни бошлагансиз. Турмуш ўртоғингиз қандай бўлиши керак?

-    Унинг ҳусусиятлари  муҳим эмас, асосийси мен унга ва келажакдаги  ҳаётимизга ишонишим лозим.



- Азиза Ҳалилова бўш вақтини қандай ўтказади?

-    Бўш вақтимда асосан спорт билан шуғулланаман, сузиш каби машғулотлар билан. Шунингдек, бўш вақтимни  яқинларим билан ўтказишга ҳаракат қиламан ва албатта барча қизлар каби шоппингни севаман (кулади).

Қайси ижтимоий тармоқдан фойдаланасиз?

-   Ҳозирча фақат Instagram ва facebookдан фойдаланаман!


 
-  Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларингизда турли мамлакатларда тушган суратларингизни кўрамиз...
 
-  Мен саёҳат қилишни жуда яхши кўраман бу менинг хоббийим. Ҳар йили оиламиз билан дунёнинг бирор мамлакатида бўламиз, менга бошқа халқларининг ҳаёти, маданиятини ўрганиш жуда ҳам қизиқ. Агар оилам билан саёҳат қилишнинг иложи бўлмаса, дўстларим билан саёҳатга чиқаман. Яқинда  Малайзиядаги Кинобалу тоғининг 4095 метр баландликдаги чўққисига чиқдим ва “Гиннес” рекордлар китобидан сертификат олишга эришдим. У ерга Малайзия туризми ҳақидаги роликда суратга тушиш учун борган эдик. Бу реклама ролигига  айнан мени танлашганини эшитганимда жуда ҳам ҳурсанд бўлган эдим.  


Суратга олиш ишлари жуда ҳам қийин кечди. Тоғли ҳудуд ва ердан 4000 метр баландликда, ўлим ёқасида турганимни билар эдим, аммо шунга қарамай суратга олиш ишларида охиригача қатнашдим.

 Кумирингиз борми?

-     Йўқ. Аммо, мен тақлид қиладиган идеал аёл бор. У менинг онам. Унинг барча ҳислатларига ўхшагим келади.

“Барселона” ёки “Реал мадрид”?

-    Барселона

Модель бўлиш онсон эмас, айниқса қомат масаласида. Сирингиз билан ўртоқлашинг?

-    Хеч қандай сирим йўқ. Парҳез қилмайман, хеч нарсадан ўзимни тиймайман.  Шунчаки кўп ҳаракатланаман ва фаолман.


Янги йилга тилакларингиз?

Янги йилда барчага биринчи навбатда соғлиқ тилаймай. Янги йилда барчага яхшилик, омонлик ва  омад тилайман. Барча хонадонга барака ва бирдамлик тилайман. Ҳар бир хонадонда тинчлик ва севги  ҳукмрон бўлсин. Камроқ орзуларга берилиб, кўпроқ ҳаракат қилишсин, шунда омад ёр бўлади.



Гость
Гость
20 июл 2014 00:22
Xunuk bo'p ketipti. 
Гость
Гость
24 май 2014 17:48
Voy boooo, o'sish booooorr....
Гость
Гость
12 май 2014 13:05
Gap yo. vashe ochilib ketipti. avvallari bunaqaymasdi. chetti xovosi yoqipti
Гость
Гость
28 март 2014 08:41
Qoyil. omadingizni bersin. Hayotda bilasizmi ayol kishini baxti nimada Bu uni erida. men shunday ayollarni bilaman ularda hmma narsa bor ammo.... yo'q Shuning uchun sizga baxt tilayman. 
Гость
Гость
29 январ 2014 12:18
wkalatmikan)) 
Гость
Гость
16 январ 2014 23:18
gap yo`q. omad sizga ham yor bo`lsan. Azizaxon...
Гость
Гость
15 январ 2014 22:41
faqatgina muffaqiyat. 
Гость
Гость
15 январ 2014 22:39
omad buyogiga.....cheers
Гость
Гость
15 январ 2014 11:39
Гость
Гость
15 январ 2014 11:38
 Ayollar o'z go'zalligini bilsa o'zini kimligini unutib qo'yadi. Siz latofatlisiz lekin bu maqsadlaringiz yo'lida sizni yo'ldan adashtirmasligini va hamisha shunday hushchaqchaq bo'lib yurishingiz tarafdoriman.
Гость
Гость
09 январ 2014 10:29
Шахзодаларга ишонмайман эмиш билсанг агар сени шаахзодаларгина бахтли килади 
Гость
Гость
03 январ 2014 15:00
Da nu-uuuu, bu haligi O`zbekiston xalq artisti unvonini ogan qizaloqmi...)))
Гость
Гость
02 январ 2014 17:08
Азиза халиловаку бу вау ваше чиройли киз булиб кетибти койил
Гость
Гость
02 январ 2014 12:46
kim bu o'zi