Чак Норрис Ван Даммнинг шпагатига “жавоб” қайтарди (ВИДЕО)

Қўшилди: 28 декабр 2013 15:39
Кўрилди: 7498
Комментарии: 3
Чак Норрис Ван Даммнинг шпагатига “жавоб” қайтарди (ВИДЕО)
“Youtube”даги “Чакдан табрик” дея номланган бу видео икки кун ичида қарийб 4 миллион марта кўрилди.

Бир неча ой аввал  Жан-Клод Ван Дамм  “Volvo” компаниясининг реклама ролигида суратга тушган эди. Ўшанда актёр юк машиналарининг "Dynamic Drive Steering” бошқарув тизими ишончлилигини намойиш этиш мақсадида  ҳаракатланаётган икки юк машиналари орасида шпагатни бажарган.

Бу видеода эса Чак Норрис учиб кетаётган икки реактив самолёт қанотида, бошида 11 нафар аскар билан шпагатни бажаради. Видеода  3D графикаси қўлланилган. Шунингдек, аксарият фойдаланувчилар бу Чак Норрис эмаслигини ва бошқа актёрнинг ўрнига Чак Норриснинг юзи компьютер графикаси орқали ўрнатилганлигини таъкидлашмоқда.



Бундан аввал Белоруссиянинг Гродно шаҳри фуқароси ҳаракатланаётган иккита “Запорожец” автомобили орасида шпагатга ўтириб, Жан Клод Ван Даммнинг машҳур трюкини такрорлаган эди.
Гость
Гость
14 март 2014 18:12
Kompyuterdan z6r qibdi
aziz
aziz
24 январ 2014 21:36
 sapsata
Гость
Гость
29 декабр 2013 23:38
Bu aniq Chaq norris emas.