Санта Клауслар ўғрилик қилишмоқда

Қўшилди: 27 декабр 2013 16:38
Кўрилди: 15896
Комментарии: 0
Санта Клауслар ўғрилик қилишмоқда
Албания ва Косовода заргарлик дўконларини Санта-Клаус либосидаги ўғрилар тунаб кетишди.
 
24 декабр куни Албания пойтахти Тиранда Санта-Клаус либосида қуролланган тўрт киши савдо марказидаги заргарлик дўконига ҳужум қилишган. Санта-Клауслар сотувича таҳдид қилиб, барча зарагрлик буюмларини олиб кетишган.
 
26 декабр куни Косоводаги Призрен аҳоли яшаш пунктида иккинчи ўғрилик содир бўлган. У ҳам Санта-Клаус либосини кийиб олган уч нафар қуролланган шахс томонидан амалга оширилган. Воқеа оқибатида икки ҳаридор жабрланган.

Бу икки ўғрилик ўртасидаги боғлиқлик мавжудлиги ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ.

26 декабр куни шунга ўхшаш воқеа Флоридада ҳам юз берди, унда қора кўзойнак тақиб олган Санта-Клаус банкни ўмарди.

Машҳур қаҳрамон ниқобида ўғрилик қилиш ҳолатлари дунёда тез-тез содир бўлади. Уларнинг ичида энг кўпи Санта-Клаус либосидаги ўғрилар томонидан амалга оширилади.