Илк бор ярим шаффоф планшет ишлаб чиқарилди (ФОТО)

Қўшилди: 26 декабр 2013 19:51
Кўрилди: 5443
Комментарии: 4
Илк бор ярим шаффоф планшет ишлаб чиқарилди (ФОТО)
Grippity дея номланган янги планшетнинг бошқа қурилмалардан фарқи бу планшет ярим шаффоф экран билан жиҳозланган. Бу бир вақтнинг ўзида ҳам экран ҳам бармоқларнинг планшет ортида жойлашишини кўриш имконини беради.

Планшетнинг экран ҳажми 7 дюм, қурилма Android 4.2 тизимида ишлайди, кейинчалик эса 4.4 операцион тизимга ўтиши кутилмоқда.

Унинг яна бир ноодатий фунцияларидан бири бу қурилманинг 2 томони яъни экран ҳамда орқаси ҳам сенсор бошқарув тизимига эгалигидир.

Планшет Cortex-A8 процессори  ва 4 ГБ флеш ҳотирага эга.

Шунингдек,  қурилма SD карта учун слот, Wi-Fi тармоғи, “Bluetooth” ва маиший техникани бошқариш учун инфрақизил узатиш тизимига эга.

Планшет 2014 йилдан сотувга чиқиши режалаштирилган.
Mamur
Mamur
27 феврал 2014 17:20
Ва бу планшетни олиб европага кучиб борилиши эсда тутилсин!
bekinfo
bekinfo
27 декабр 2013 19:41
bekinfo
bekinfo
27 декабр 2013 19:40
zo'r 
Гость
Гость
27 декабр 2013 19:33
zo'r ekan