АҚШнинг биринчи рақамли оиласи ажралиш арафасида

Қўшилди: 26 декабр 2013 14:06
Кўрилди: 6827
Комментарии: 2
АҚШнинг биринчи рақамли оиласи ажралиш арафасида
Мишель Обама кўчиб кетиш учун ўз буюмларини тайёрламоқда.

АҚШ президенти Барак Обама ва унинг рафиқаси Мишель Обамаларнинг  муносабатларига совуқчилик тушди. Эрининг хатти-ҳаракатларидан норози  бўлган Мишель ажралиш учун адвокат ёллади.

National Enquirer журналининг Обамаларнинг яқин қариндошларига таяниб берган маълумотларига кўра, улар фақатгина икки қизи ва сиёсий обрўси учун бирга яшаб келганлар. Булардан чарчаган Мишель Обама ажрашиш мақсадида адвокат билан учрашган ва Барак Обамасиз ҳаёт қурмоқчилигини айтган.  

Шунингдек, жуфтлик Барак Обаманинг президентлик муддати тугагунча Оқ ўйда, аммо алоҳида яшашлари ҳақида хабар берилган. 

Аввалги интервьюларида ҳам АҚШ президенти оиладаги ягона эркак бўлишдан чарчаганини кўп маротаба айтган. Мени ўйда 3 та эркин, кучли ва баланд аёллар ўраб туради - дейди Обама.

Эслатиб ўтамиз, Барак ва Мишел Обаманинг 15 ёшли Малия ва 12 ёшли Саша исмли қизлари бор.
Гость
Гость
04 январ 2014 15:42
Bu Amerikaliklar Putinni ustidan kulgandi, endi ularni ustidan kim kularkan?
Гость
Гость
26 декабр 2013 15:41
Yagona erkak bo'lishdan charchagan bo'lsa unda yahshilab xarakat qilib o'z hotinidan bitta o'g'illik bo'lib olsin.