Энг қиммат бренд номлари эълон қилинди

Қўшилди: 26 сентябр 22:30
Кўрилди: 565
Комментарии: 0
Энг қиммат бренд номлари эълон қилинди
Interbrand консалтинг агентлиги дунёнинг энг қиммат брендлари номини эълон қилди, деб ёзади РИА Новости.
Рейтингнинг биринчи поғонасидан Apple компанияси жой олди, унинг қиймати 184 миллиард доллардан ортиқ. Иккинчи поғонадан Google компанияси жой олди, Interbrand ҳисоб-китобларига кўра, унинг нархи 142 миллиард доллар. Дунёнинг энг қиммат брендлари учлигини Microsoft якунлаб берди, унинг қиймати 80 миллиард доллар.
Энг қиммат брендлар бешлигига Coca-Cola ($69,73 млрд) ва Amazon ($64,8 млрд) ҳам кирди.