Виртуал оламга саёҳат қиламиз

Қўшилди: 26 сентябр 21:40
Кўрилди: 339
Комментарии: 0
Виртуал оламга саёҳат қиламиз
Бизга мўъжизадек кўринган виртуал дунё бугун ҳақиқатга айланиб улгурди. Лос-Анжелес шаҳрида “IMAX” компанияси томонидан биринчи VR маркази очилгани ҳам шундан далолат. 
Виртуал оламга сайр қилишни истовчилар учун бу марказнинг очилиши айни муддао бўлди. Марказ 14 бўлимдан иборат бўлиб, томошабинларга турли қулайликлар яратишга алоҳида эътибор қаратилган. Ҳозирча бу катта майдонни эгаллаган VR маркази дунёда ягона. Марказнинг ҳар бир бўлимида турлича виртуал дунё тасвирланган бўлиб томошабинларда жуда катта таассурот қолдирмоқда.
Очилиш маросимида ҳам янги технологиялардан фойдаланган ҳолда иштирокчиларни ҳайрон қолдиришга эришилди. Кўпчилик буни ҳақиқатда ҳам содир бўлаётган воқеа деб ўйлаган. IMAX компанияси ходимларининг таъкидлашича, яқин кунларда бундай марказлар сони кўпаяди ва яна битта марказ Хитойнинг Шанхай шаҳрида очилиши режалаштирилмоқда.
VR маркази фаолиятини янада мустаҳкамлаш борасида турли студия, йирик компаниялар, машҳур фирмалар билан истиқболли шартномалар имзоланди. Буларга Warner Bros, Twentieth Century Fox каби студияларни мисол келтириш мумкин.