Турк эстрада юлдузи Сердар Ўртач Тошкентда

Қўшилди: 26 сентябр 09:00
Кўрилди: 370
Комментарии: 0
Турк эстрада юлдузи Сердар Ўртач Тошкентда
Сердар Ўртач «Истиқлол» санъат саройида 25-26- сентябрь кунлари концерт дастурини тақдим қилади. Турк эстрадаси юлдузи мазкур концерт дастурида ўзбек тилида қўшиқ куйлайди. Бу ҳақда концерт режиссёри ва продюсери Саъдулла Абдуллаев журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.
Сердар Ўртач шоира Рислиғой Ҳотамова шеъри, бастакор Султон Али Раҳматов мусиқаси асосида тайёрланган «Қўшиқ» деб номланган қўшиқни Ўзбекистон халқ артистлари Фарруҳ Зокиров, Насиба Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева ҳамда хонандалар Сардор Мамадалиев, Муниса Ризаева билан биргаликда дуэт тарзида куйлашади. Ушбу қўшиқ илк маротаба Сердар Ўртачнинг «Истиқлол»даги концерт дастурида жаранг сочади.