Reuters: Ўзбекистонда аҳоли 1 октябрдан нақд хорижий валюта сотиб олиши мумкин бўлади

Қўшилди: 24 сентябр 12:00
Кўрилди: 551
Комментарии: 0
Reuters: Ўзбекистонда аҳоли 1 октябрдан нақд хорижий валюта сотиб олиши мумкин бўлади
Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб аҳоли нақд хорижий валюта сотиб олиши мумкин бўлади. Daryo.uz'нинг ёзишича, бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 23 сентябрь куни маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters.
Бош вазир ҳукумат бундан кейин ҳам миллий валюта девальвациясини давом эттирадими, деган саволга жавоб бераркан: «Буни бозор кўрсатади», — дея жавоб қайтарди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 сентябрдаги фармони билан аҳоли учун валюта алмаштириш соҳасидаги чекловларни бартараф этиш ҳақида кўрсатма берган эди.
Ҳозирги вақтда жисмоний шахслар нақд хорижий валютани банкларга сотиши мумкин. Бироқ жисмоний шахслар банкдан хорижий валютани ҳозирча фақат халқаро тўлов карталарига тушириш орқали олиши мумкин эди.