Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан АҚШ Президенти Дональд Трамп уюштирган расмий қабул маросимида иштирок этди

Қўшилди: 23 сентябр 14:20
Кўрилди: 467
Комментарии: 0
Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан АҚШ Президенти Дональд Трамп уюштирган расмий қабул маросимида иштирок этди
Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи юртдошларимизга чексиз ғурур-ифтихор бағишлади. Бу мазкур ташриф анчадан буён кутилгани, Президентимизнинг нутқи одамларнинг қалбидан, тафаккуридан чуқур жой олганидан далолат, деб ёзади ЎзА.
Президентимизнинг нутқи мазмундорлиги ва аҳамияти билан алоҳида ажралиб турди. Қисқа бўлишига қарамай, нутқ замонамизнинг энг долзарб мавзуларини қамраб олди: Ўзбекистондаги ислоҳотлар, демократия, инсон ҳуқуқлари, ёшлар масаласи, диний бағрикенглик, халқаро хавфсизлик, минтақавий ҳамкорлик, экология ва ҳоказо.
Шунингдек, ушбу сафари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп томонидан уюштирилган расмий қабул маросимида иштирок этди.