Телепортация яқин 20 йил ичида ҳаётга татбиқ этилади

Қўшилди: 23 сентябр 15:00
Кўрилди: 496
Комментарии: 0
Телепортация яқин 20 йил ичида ҳаётга татбиқ этилади
Россиялик физик Сергей Филиппов ва унинг словакиялик ҳамкасби Марио Зиман квантлар, яъни масофадан туриб исталган маълумотни сақлаш хусусиятига эга майда зарраларни узатиш технологиясини ишлаб чиқди...
Олимларнинг айтишича, улар бир вақтнинг ўзида буюмларни бир сонияда бир жойдан иккинчи жойга ўтказиш усулини топишди. Бироқ бу усул 20-25 йиллардан сўнг ҳаётга татбиқ этилади.
Бутун дунёдаги физиклар бир неча йиллардан буён квант телепортацияси устида иш олиб бормоқда. Ҳозирча эса улар бир лабораторияда жойлашган атомнинг худди ўзига ўхшаш нусхасини бошқа лабораторияда қайта тиклашга муваффақ бўлишмоқда.
Сергей Филипповни “Биз нега ҳанузгача автомобиль тирбандлигида туриб қолмоқдамиз. Нима сабабдан уйдан ишхонага тўғридан тўғри телепортация қилолмаяпмиз?” каби саволларқийнайди. Тадқиқотдаги шериги словакиялик Марио Зиман билан у амалиёт жараёнида танишган. Уларнинг ҳамкорлиги квант телепортация мавзусида бошланди.Квантлар нима ўзи? Бу ўзига хос усулда яратилган майда зарралар бўлиб, улар исталган турдаги маълумотлар, масалан, зарраларнинг тузилиши ёки банк карталарига оид маълумотларни сақлаш хусусиятига эга. Бунда асосийси, маълумотларни квант аралашуви билан етказишда ташқи муҳит зарар етказмаслиги.
Масалан, 2011 йилда европаликва америкалик олимлар ҳаво орқали Ла Пальма ва Тенерифе ороллари орасида сигнал узатишган. Бироқ уларнинг тажрибаси ноқулай об-ҳаво шароити туфайли муваффақиятсиз якунланган. Филиппов ва Зиман эса сигнални ташқи таъсирдан ҳимоялаш усулларини ўйлаб топишди. Бу эса шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги янги имкониятларни яратади.
Филипповнинг таъкидлашича, квант технологияларидан ҳар биримиз 2040 йилларга борибгина фойдаланиб кўришимиз мумкин. Бироқ уни қўллаш ҳудуди ўта кенг бўлади. Квантлар — янги дори воситалари, мудофаа саноати, янги ишланмалар ва электр қувватини тежаш, дегани ҳамдир.
Квант телепортация ҳақида гапирадиган бўлсак, бунда жараён бироз мураккаблашади. Содда тил билан тушунтирганда эса у худди бир калитнинг иккинчи дубликатини ясашдек гап. Бироқ Сергей Филипповнинг айтишича, микро жисмларнигина телепортация қилиш мумкин, холос. Инсонни эса квант технологиялар ёрдамида телепортация қилишнинг, афсуски, иложи йўқ.Бунинг учун тасаввурга сиғмас даражадаги катта миқдорда электр энергияси керак бўлади.