Анор — асаб тизимини мустаҳкамлайди!

Қўшилди: 20 сентябр 12:00
Кўрилди: 181
Комментарии: 0
Анор — асаб тизимини мустаҳкамлайди!
Анорнинг меваси турли витаминлар билан биргаликда, клетчатка, минерал моддалар ва микроэлементларга бой. Унинг шарбати иштаҳани очиб, милк касалликларига даво, атеросклероз, бош оғриқ, ошқозон ичак бузилишларида фойдали.
Қон босими ошганда анор шарбатини овқат рационига киритиб борилса, у қон босимини нормаллаштиради. Анор мевасининг оқ пардасини чойга қўшиш мумкин, у асаб тизимини мустаҳкамлаб, ортиқча хавотирдан муҳофаза қилади. Қон камайиб кетганида, анор шарбатидан овқатдан аввал 0,5-1 стакан ичинг. Даволанишнинг бир курси – 2-4 ой.
Мумкин эмас: анорнинг пўстлоғидан дамланган дамламани ичишда эҳтиёт бўлинг. Чунки пўстлоқнинг таркибида заҳарли моддалар бор. У қон босимининг ошиши, бош оғриғи, кўриш қобилиятини тушириши мумкин. Қабзиятдан қийналганлар, шунингдек, бавосил касалига чалинганларга анор шарбати мумкин эмас.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси