Россияда телефон террорчилиги давом этмоқда

Қўшилди: 19 сентябр 23:00
Кўрилди: 285
Комментарии: 0
Россияда телефон террорчилиги давом этмоқда
Россиянинг йирик шаҳарларида 10 сентябрь оқшомидан бошлаб, савдо марказлари, мактаб, олий ўқув юртлари, маъмурий бинолар, кинотеатрлар ва кўнгил очар марказларидан одамлар оммавий равишда эвакуация қилинмоқда.
13 сентябрь куни бу ҳолат Москвани ҳам қамраб олди. Аноним қўнғироқларда 50 та объектлар, жумладан, вокзаллар, йирик савдо марказлари "миналаштирилгани" хабар қилинган. Ушбу қўнғироқлар туфайли 40 мингдан зиёд киши эвакуация қилинган.
Шанба куни келиб тушган "миналаштирилган" деган хабарлардан кейин Россиянинг 11 субъектларидан 21 минг киши эвакуация қилинди, деб хабар қилди РИА Новости фавқулодда хизматлардаги манбадан олинган хабар асосида.
Аноним қўнғироқлар туфайли мамлакатда жами 130 минг киши эвакуация қилинган. Мутасаддиларнинг фикрича, ёппасига авж олган телефон террорчилиги оқибатида Россия иқтисодиётига 1 миллиард рубл зарар етказилган.