Фуқаролиги энг бефойда бўлган мамлакат

Қўшилди: 17 сентябр 21:00
Кўрилди: 100
Комментарии: 0
Фуқаролиги энг бефойда бўлган мамлакат
Афғонистон фуқаролиги дунёда энг фойдаси кам деб топилди. Бу ҳақдаги маълумот Henley & Partners консалтинг компаниясининг рейтингидан жой олди.
Афғонистон фуқаролари фақатгина 24 давлатга бемалол боришлари мумкин. Немис паспорти эгалари энг бахтли фуқаролардан бўлиб чиқдилар, улар 176 мамлакатга визасиз бориш ҳуқуқига эга. Учликка шунингдек Франция ва Дания ҳам кирди. Уларнинг кетидан Исландия, Швеция, Норвегия ва Финляндия ҳам жой олди.
Рейтинг визасиз бориш мумкин бўлган давлатлар сони, инсон ривожланиши мумкин бўлган имкониятлар, иқтисодиёт кўрсаткичи каби омиллар инобатга олинган ҳолда тузилган.