«Николай тангалари»ни 12 минг долларга пулламоқчи бўлган «ишбилармон» қўлга олинди

Қўшилди: 17 сентябр 18:30
Кўрилди: 205
Комментарии: 0
«Николай тангалари»ни 12 минг долларга пулламоқчи бўлган «ишбилармон» қўлга олинди
Миллий хавфсизлик органлари Қашқадарё вилояти бошқармаси тезкор ходимларининг солиқ, валютага оид жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Қашқадарё вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда олиб борган тезкор тадбири давомида қимматбаҳо ва антиквар буюмларнинг ноқонуний равишда сотилиши олди олинди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» хабар берди.
Косон туманида яшовчи Бобур Норматов ва Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи Фарҳод Маҳмудов халқ орасида «Николай тангаси» дея ном олган 10 рубллик 36 дона тилла тангани 12 240 АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинди. Текширув чоғида бу шахслар олдидан яна 4 та худди шундай тангалар топилган.