Миясида нуқсони бор болаларни даволовчи ихтиро яратилди

Қўшилди: 09 сентябр 17:00
Кўрилди: 419
Комментарии: 0
Миясида нуқсони бор болаларни даволовчи ихтиро яратилди
Биламизки, болаларнинг мия тўқималаридаги нуқсонларни бартараф этиш учун вақт талаб этилади. Швециялик тадқиқотчилар тиббиёт олимлари билан биргаликда омма эътиборига тақдим этган янги кашфиёт билан эса бунга тезроқ эришиш мумкин. 
“Tobii” деб номланган мазкур қурилма болаларни доимий назоратда тутиб туради ва у ҳақида тез-тез маълумот бериб боради. Бола миясидаги сезиларли ҳар бир ўзгариш тўғрисида маълумотларни базага бирдек етказиб бериб боради. Кашфиётчилар ушбу қурилмани омма эътиборига ҳавола қилишдан олдин 1 йил давомида ота-онасининг тавсиясига биноан миясида нуқсони бор деб топилган Яну исмли 7 ёшли болада синаб кўришди. Янунинг онаси ўғли ҳақида шундай дейди: “Яну кўп ҳолларда ўзи ёлғиз қолар ва зерикар эди. Бу қурилма унга ҳам шифокор, ҳам дўст бўлиб қолди. Чунки “Tobii” унинг турли саволларига тезкор ва худди дўстлардек тезкор жавоб қайтарар эди. Тез фурсатда ўғлимда рўй берган ижобий ўзгаришларни кўриб, кўзларимга ишонмадим. Ҳозирда ўғлим анча яхши”. Худди шу усул билан бу ихтиро ёрдамида 15 ёшгача бўлган болалар миясидаги нуқсондан қутулишлари мумкин.
“Tobii”нинг нархи 13.000 евро деб айтилмоқда. Лекин сўнгги натижаларга кўра, “Tobii” 97 фоиз бемор болаларда ижобий ўзгаришларни акс эттирган ва яқин кунларда сотувга чиқарилиши таъкидланмоқда.