Тelegram орқали энди ички ишлар тизимидаги махсус бланкаларни тўлдириш мумкин

Қўшилди: 09 сентябр 15:00
Кўрилди: 303
Комментарии: 0
Тelegram орқали энди ички ишлар тизимидаги махсус бланкаларни тўлдириш мумкин
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси мутасадди ходимлари ҳамкорлигида масофадан туриб Telegram ижтимоий ёзишмалар дастури орқали Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш тизимларида ишлатиладиган махсус бланкаларни фуқароларга бепул тақдим этиш имконияти пайдо бўлди. 
Фуқаро Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш тизимларида ишлатиладиган махсус бланкаларни кўчириб олиб, улардан фойдаланиши учун Telegram ижтимоий ёзишмалар дастурининг @PassportInfoUz аккаунтида (bot) рўйхатдан ўтиш орқали амалга оширилади.