АҚШ ва Мексика ўртасидаги девор устида гигант бола тасвири пайдо бўлди

Қўшилди: 09 сентябр 14:15
Кўрилди: 532
Комментарии: 0
АҚШ ва Мексика ўртасидаги девор устида гигант бола тасвири пайдо бўлди
Америка ва Мексика чегараларида улкан боланинг оқ-қора тасвири пайдо бўлади. У АҚШ ҳудудига девор ортида назар солмоқда.
Ушбу сурат ёрдамида француз рассоми JR муҳожирлар муаммосига жамоатчилик эътиборини қаратишга қарор қилди.
Бу рассомнинг илк иши эмас. Инсталляция Парижда, Рио-де-Жанейро осмонўпар биносида ҳамда Фаластин ва Исроил деворлари орасида ҳам мавжуд. Уларнинг барчаси ижтимоий муаммолар ҳақида ўйлашга чақиради.