Guinness World Records: Ўзбекистон палов тайёрлаш бўйича рекорд ўрнатди

Қўшилди: 08 сентябр 2017 20:00
Кўрилди: 277
Комментарии: 0
Guinness World Records: Ўзбекистон палов тайёрлаш бўйича рекорд ўрнатди
«O’zbegim» фестивали доирасида 50 нафар энг яхши ошпаз энг катта палов тайёрлаб, Гиннесснинг рекордини қайд этди.
Паловнинг умумий вазни 7 тоннани ташкил қилди, дея хабар беради Uzreport.
Аввалроқ ошнинг вазни 8 тоннани ташкил этиши ҳақида хабар бергандик. Паловни тайёрлаш учун 1 500 кг. мол гўшти, 400 кг. қўй гўшти, 220 кг. думба ва 1 900 кг. гуруч ишлатилади. Улкан қозонга 2 700 кг. сабзи, 220 кг. пиёз, 440 литр ўсимлик ёғи, 57 кг. туз, 100 кг. нўхат, 190 кг. узум, 5 кг. зира, 2 кг. янчилган қалампир, 1 кг. зарчава ва 350 литр сув ишлатилади.
Жараённи Гиннес рекордлар китоби вакиллари кузатишди.