Қуёшда сўнгги 12 йилдаги кучли чақнаш юз берди

Қўшилди: 07 сентябр 16:40
Кўрилди: 520
Комментарии: 0
Қуёшда сўнгги 12 йилдаги кучли чақнаш юз берди
Олимлар Қуёш юзасида қайд этилган сўнгги 12 йилдаги чақнаш магнит бўрони юзага келишига олиб келади ва бунинг оқибатлари Ерга таъсир қилишини маълум қилишди.
Олимларнинг сўзларига кўра, бу юлдузда юз бераётган ўзгаришларнинг қонуний натижаси, Қуёш изларининг ўзаро таъсири натижасида энергия йиғилиб, бўшатилди.
Кузатилган портлаш Қуёшнинг Ерга қараган қисмида юз берди, шу сабабли унинг сайёрамизга таъсири катта бўлади.
Бундай чақнашни Қуёш бир неча йилда бир марта юзага келтириши мумкин, бунинг натижасида ерликлар бош оғриғи ва чарчоқ ҳис қилишлари мумкин. Шу билан бирга олимлар ушбу чақнаш таъсири қанча вақт сезилиши мумкинлигини билишмаяпти.
Бундан ташқари, магнит бўрони электрускуналарининг ишида жиддий узилишларга олиб келиши мумкин. Хусусан спутник технологияларига.