Янгийўлда 6 кишининг ўлимига сабаб бўлган мудҳиш ЙТҲ содир бўлди

Қўшилди: 07 сентябр 2017 16:00
Кўрилди: 253
Комментарии: 0
Янгийўлда 6 кишининг ўлимига сабаб бўлган мудҳиш ЙТҲ содир бўлди
Янгийўл тумани ҳудудида 6 нафар шахснинг ўлимига сабаб бўлган йирик йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Хусусан, 6 сентябрь куни Тошкент - Термиз автомобиль йўлининг 832 км.да NEXIA автомашинаси ҳайдовчиси MAN юк машинаси билан тўқнашув содир қилган. Натижада юк машинаси йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, яна иккита NEXIA автомашиналари билан тўқнашган. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси хабар берди.
ЙТҲ оқибатида 6 нафар шахс, шу жумладан бир нафар вояга етмаган воқеа жойида вафот этишган. Яна 6 нафар шахс турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага жойлаштирилган.
Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ишлади.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.