8 сентябрь куни Тошкент кўчаларида барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланади

Қўшилди: 07 сентябр 2017 15:30
Кўрилди: 254
Комментарии: 0
8 сентябрь куни Тошкент кўчаларида барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланади
Ўзбегим миллий қадриятлари фестивали ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳрида барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланилади.
“Ўзбегим миллий қадриятлари” фестивали ўтказилиши муносабати билан, Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан Тошкент шаҳар кўчаларида ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, тадбир ўтказиладиган куни барча турдаги транспорт воситалари харакати чекланади. Ҳаракат чекланадиган кўчалар рўйхати:
2017 йил 08 сентябрь соат 10.00 дан-20.00 гача.
–А.Темур-Шахрисабз кўчасидан Навоий кўчасига қадар;
- Шевченко-Шахрисабз кўчасидан И.Каримов кўчасига қадар;
- И.Каримов-Ш.Рашидов кўчасидан Шахрисабз кўчасига қадар;
- Матбуотчилар-Ш.Рашидов кўчасидан Зарафшон кўчасига қадар;
- Буюк Турон-Навоий кўчасидан И.Каримов кўчасига қадар;
- Зарафшон-Навоий кўчасидан И.Каримов кўчасига қадар;
- Олой-Шахрисабз кўчасидан Истиқлол кўчасига қадар;
- Мустақиллик-Шахрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонига қадар;
- Махтумкули-Шахрисабз кўчасидан Амир Темур кўчасига қадар;
- Истиқбол-Шахрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонига қадар.
Шунингдек, тадбир ўтказиладиган вақтда шароит тақозо этса, юқорида кўрсатилган кўчаларга ёндош бошқа кўчаларда ҳам транспорт воситалари харакати чекланиши мумкин.