Шаҳрам Ғиёсов Жаҳон чемпионатидаги энг яхши боксчи номига даъвогарлик қилмоқда

Қўшилди: 06 сентябр 22:30
Кўрилди: 319
Комментарии: 0
Шаҳрам Ғиёсов Жаҳон чемпионатидаги энг яхши боксчи номига даъвогарлик қилмоқда
AIBA бокс федерацияси ўзининг твиттердаги расмий саҳифасида куни кеча Гамбургда бўлиб ўтган бокс бўйича ЖЧда иштирок этган энг яхши боксчи номини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказмоқда.
69 кг.гача тоифадаги номзодлар орасида ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов ҳам бор.
Ушбу тоифада бу номга ҳамюртимиздан ташқари Хулио Сезар ла Круз (Куба), Олександр Кижниак (Украина) ва Софиане Оуминиха (Франция) даъвогарлик қилмоқда.
Шаҳрам Ғиёсовга қуйидаги ҳавола орқали овозингизни беришингиз мумкин.