Ўзбекистонлик ҳожилар Ҳаж ибодатини тўлиқ якунладилар

Қўшилди: 07 сентябр 2017 09:00
Кўрилди: 231
Комментарии: 0
Ўзбекистонлик ҳожилар Ҳаж ибодатини тўлиқ якунладилар
Ҳаж ибодатини амалга оширишни ният қилган ўзбекистонлик ҳожилар Тавофи ифоза яъни, Ҳарамни тавоф қилиш, Сафо ва Марвада саъй амалларини тўлиқ якунладилар.
Юртдошларимиз учун Макка шаҳридаги Ҳарам масжидидан 5000 метр узоқликдаги тўрт юлдузли «Аброж ал-Ҳидоя» меҳмонхонасига жойлашганлар. Меҳмонхонадаги ҳар бир хона музлатгич, телевизор ҳамда совутгичлар билан таъминланган. Сунъий йўлдош орқали Ўзбекистон телевиденияси дастурларини томоша қилиш имконияти яратилган. 24 соат давомида замонавий махсус автобуслар зиёратчиларнинг ибодатга бориб келиши учун хизматда. Улар 3 маҳал миллий таом, иссиқ чой ва яхна ичимликлар билан таъминланган ҳамда уларга юртимиздан борган малакали ошпазлар ва шифокорлар хизмат қилишмоқда. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича Қўмита ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистонлик зиёратчилар Ҳаж сафаридан 8-24 сентябр кунлари Ватанимизга кайтади. Дастлабки рейсларда Иккинчи Жахон Уруши қатнашчилари ва уларга ҳамроҳлик қилувчилар қайтиши режалаштирилган.