Тошкентда милиционерларни қурол ишлатишга мажбур қилган Spark ўғриси қидирилмоқда

Қўшилди: 06 сентябр 2017 16:30
Кўрилди: 252
Комментарии: 0
Тошкентда милиционерларни қурол ишлатишга мажбур қилган Spark ўғриси қидирилмоқда
Тошкент марказида 5 сентябрь куни ички ишлар идоралари ходимларини қурол ишлатишга мажбур қилган Spark ўғриси қидирилмоқда. Daryo.uz.нинг ёзишича, шаҳар ИИББ раҳбариятининг бу ҳақдаги хабарномаси сурати ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда пайдо бўлди.
Хабар беришларича, бутун шаҳарда шов-шувга айланган ҳодиса бош сабабчиси — 1983 йилда туғилган, Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида яшовчи Санжарбек Искандаров бўлиб чиққан. У 4 сентябрь куни Тошкентнинг Учтепа туманида эшик очиқ, калити ўт олдиргичда қолдирилган Spark’ни олиб қочган.
Машина олиб қочилгани ҳақидаги ахборот келиб тушганидан сўнг, бутун Тошкент бўйлаб «Тўсиб ушлаш» режаси амалга киритилган. 5 сентябрь куни Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида Санжарбек Искандаровни ушлаш чоралари кўрилганида, у ички ишлар ходимларига қаршилик кўрсатган ва воқеа жойидан яширинган.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи биринчи ўринбосари Улуғбек Турсунов бутун шахсий таркибга гумондаги шахсларни аниқлаш бўйича кенг қамровли суриштирув ишларини ташкил этиш, фотосуратдаги ўхшаш шахслар аниқланган тақдирда зудлик билан ички ишлар идораларига олиб бориб, бу ҳақда Навбатчилик қисмига хабар бериш ҳақида кўрсатма берган.
Бу жараёнда фуқаролар ҳам ёрдам бериши, 102, 233-49-46, 233-71-47, 232-05-62 телефон рақамлари орқали ахборот бериши мумкин.